Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
799
Янгилаш: 18 Октябрь 2022, 14:40

Савдони молиялаштириш


       

        Микрокредитбанк ўз мижозларига янада қулайликлар яратиш мақсадида товар ва хизматлар импортини молиялаштириш учун ўз маблағлари ва хорижий молия институтлари томонидан тақдим этиладиган кредит линиялари орқали ҳужжатли аккредитивлар бўйича савдони молиялаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда молиялаштириш хизматларини тақдим этади.

   Савдони молиялаштириш - бу мижознинг импорт контрактлари бўйича тўловни стандарт кредитлашдан кўра осонроқ шароитларда банк маблағлари ёки хорижий молия институтлари маблағлари ҳисобидан кечиктириш имкониятидир.

        Импорт контрактларини молиялаштиришда анъанавий кредитларга қараганда анча арзон ва фойдали молиялаштириш тури бўлган аккредитивдан фойдаланиш жалб қилинган ресурсларнинг нархини ҳам, тижорат рискларини ҳам камайтиради.

      Ҳужжатли аккредитив – бу банкнинг ёзма мажбурияти бўлиб, экспорт қилувчи томонидан аккредитив шартларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган ҳолатда, импорт қилувчи (сотиб олувчи)нинг кўрсатмасига асосан экспорт қилувчи (сотувчи)га муайян вақтда тўловни амалга оширишдир. Аккредитив орқали тўлов, сотувчи томонидан ҳужжатлар тақдим этилганда, шунингдек аккредитивда назарда тутилган шартлар асосида узайтирилган муддатларда амалга оширилиши мумкин.

Молиялаштиришни тақдим қилишнинг асосий шартлари:

  • импорт шартномаси (контракти) бўйича тўловни кечиктириш кўринишида молиялаштиришни тақдим этади;

  • молиялаштиришнинг энг кам миқдори – 50,000 (эллик минг) АҚШ долларидан кам бўлмаслиги лозим;

  • молиялаштиришнинг энг узоқ муддати – импорт қилинаётган товарнинг турига қараб, аккредитив очилган санадан бошлаб 3 йилгача, ишлаб чиқариш цикли ёки қайта сотиш учун фойдаланиладиган материаллар ва товарларни молиялаштириш шартлари 1 йилгача, ускуналар учун - 3 йилгача;

  • молиялаштириш муддати ва фоиз ставкаси муайян битим шартлари ҳамда банк таваккалчилигига қараб белгиланади;

  • аккредитив биринчи даражали хорижий банк томонидан тасдиқланади ва ижро қилинади;

  • экспорт қилувчи товар/хизматларни юклаш ҳолати бўйича 100% тўловни олади, бу шартнома (контракт) нархини пасайтириш имконини беради.

Савдони молиялаштиришдан фойдаланишнинг афзалликлари:

  •  халқаро капитал бозорида ресурсларнижалб қилиш ҳисобига молиялаштиришнинг анъанавий кредитлашга нисбатан қулайлиги ва арзонлиги;

  • айланма маблағларни тежалиши;

  • хавфсиз халқаро савдони амалга ошириш (ташқи савдо шартномалари бўйича тарафларнинг ўз мажбуриятларини бажариш кафолати таъминланиши).

Валюталар курслари
  • Айирбошлаш шохобчасида
  • Банкоматда
  • Иловада
  • Чет элга ўтказма
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD126801277012720
EUR130001390013827.91
GBP152001620016114.97
JPY709082.24
CHF135001450014098.87
17.05.2024 09:00:00 дан маълумотлар
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD125001277012720
EUR130001390013827.91
GBP152001620016114.97
JPY709082.24
CHF135001450014098.87
17.05.2024 09:00:00 дан маълумотлар
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD126801277012720
EUR130001390013827.91
GBP152001620016114.97
JPY709082.24
CHF135001450014098.87
17.05.2024 09:00:00 дан маълумотлар
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD126901277012720
17.05.2024 09:00:00 дан маълумотлар

Сўров

Қайси банк хизматлари сизни кўпроқ қизиқтиради?
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Call-марказ
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Комплаенс телефони
1285 (ички: 1266)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Сайт менюси
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X